topishmoq javobi bilan
Хилла хилойим бор,
Жанда-кулохим бор.
Бошимга урдилар пичок,
Менинг не гунохим бор?
(Ковун)
Бозордан бир нарса ол,
Ҳам ўзинг е, ҳам товуғинг есин,
Ҳам молинг есин.
(Қовун)
Бухородан келган фил,
Орқасидан тасма тил.
(Қовун)
Оппоқ, семиз, мойи йўқ,
Териси қалин, жуни йўқ.
(Ошқовоқ)
Қўшнимнинг арқони деволдан ошиб
тушди.
(Ошқовоқ)
Пишмаганда мазали,
Пишганда мазасиз.
(Бодринг)
Майда-майда узунчоқ,
Таши кўк, ичида зирачак,
(Бодринг)
Қат-қат тўнли,
Қарич бўйли.
(Карам)
Хуппа семиз,
Бир туки йўқ.
(Тарвуз)
Узокдан ялдир-юлдур,
Ёнига келсам кулфи-калит.
(Тарвуз)
Куккина кузим, куванда туриб семиради.
(Тарвуз)
Мен ажаб хайронман бир нарсага,
Козикда бойловли турибди-ю,
Онаси боласининг корнида.
(Тарвуз)
Жумбок куйдим, жубин топ,
Юмалок бийнинг отин топ.
Таги куйдим, таги топ,
Толли бийнинг отин топ.
(Тарвуз)
Зар-зар туни бор,
Зарбдан панохи бор.
Урди пичокни,
Унинг не гунохи бор.
(Ковун)
Бир уйнинг ичида
тўрт кўрпача ёйиғлик турибди.
Эшиги ҳам йўқ, тешиги ҳам йўқ,
Меҳмон келса очилади.
(Қовун)
sabzavodlar haqida topishmoqlar
topishmoq javoblari













