Kasblar haqida sara sherlar to‘plami (yangi)

DIYORA UMIROVA:
🌸КАСБЛАР АЛИФБОСИ🌸

1-синф

🧑‍🏫Ўқитувчи
Билим олиб чинакам,
Ўрганамиз ҳарф, рақам.
Ҳаммага берар таълим,
Ўқитувчи — муаллим. 

👮‍♂Ҳайдовчи
Машинада, поездда,
Трамвайда — темир изда
Зийрак, моҳир ҳайдовчи,
Ташир юк ва йўловчи.

🌹Гулчи
Гулчи ҳар кун ёзу-қиш
қилар гулни парвариш.
Байрамда-чи, бирпасда,
Тутар сизга гулдаста.

👩‍⚕Ҳамшира
Даво олганда бемор
муолажалар даркор.
Чарчамас ишлаб сира,
Оқ халатли ҳамшира.https://sherlari.uz

📚Кутубхоначи
Кутубхоначи опа
биз келсак китоб топар.
Илм олинг, ўқинг дер,
Ва билимдон бўлинг дер. 

👷‍♀қурувчи
Сувоқчи, ғишт терувчи,
Томни ёпиб берувчи,
Кўп ишларни билувчи
Улар бари — қурувчи. 

👩‍🌾Деҳқон
Даласига олиб йўл,
Деҳқон кўзлар ҳосил мўл.
Ўз ишига у уста
Хирмон уяди кузда.

✂️Тикувчи
Тикувчи кўп тер тўкар,
Тикувчи кўйлак тикар.
Юбка, шиму, камзулча,
Сарафан, халат, нимча. 

👩‍🍳Нонвой
Нонвой нонин ёпади,
Элда ҳурмат топади.
Ёзилганда дастурхон
қўйилади аввал нон. 

👩‍⚕Шифокор
Дард бор жойда дармон бор
Буни билар шифокор,
Шундан ким бўлса бемор
Тузатишга у тайёр. 

🎤Мусиқачи
Дутор, танбур, най ва соз
Оҳанглар ўзига хос.
Мусиқачи куй чалар,
Одамлар баҳра олар

👮Ҳарбий
Ҳарбийлар доим сергак,
Улар жасур, шерюрак.
Шаҳдам ташлаб қадамин
қўриқлашар Ватанин.

⛹‍♀Спортчи
Бокс, кураш, шахмат, шашка
Яна кўп турлар бошқа. 
Спортчилар куч синашар,
Ақл, соғлик бирлашар. 

🕵‍♀Пахтакор
Пахта очилган палла
Оппоқ бўлади дала.
Чигит қадаб ҳар баҳор
Ҳосил олар пахтакор.

🧑‍🌾Боғбон
Боғбон қадди бўлиб дол
Экар, суғорар ниҳол. 
Мевага кирганда боғ
Боғбон қадди бўлар тоғ. 

👷‍♂Архитектор
Архитектор чизади
Ўз режасин тузади,
сўнг қурилар бино, уй
Гўзал шаҳар чўзар бўй. 

👩‍💼Тарбиячи
Тарбиянинг, албатта,
Вазифалари катта.
Болаларга парвона
Тарбиячи ҳам она.

🧑‍🔧Соатсоз
Вақтни ҳамма билсин, деб
Ишин ташкил қилсин, деб
Соат тўхтаса бир оз
Тузатади соатсоз. 

O‘qing!  AMMAJONLARGA sherlar

👨‍🔧Дурадгор
Дурадгор қоқади пол,
Ясар эшик, ром дарҳол.
Сўнг эса йўниб тахта
қилар зумда хонтахта. 

👨‍🌾Сотувчи
Сотувчи савдо қилар,
Муомалани билар.
Асосийси миннатдор
Бўлиб кетсин харидор. 

👩‍✈️Учувчи
Самолётдан учувчи,
Самоларни қучувчи
Пастлаб учиб, шундай дер:
Салом Ватан, она ер!

👨‍🎨Рассом
Мана мато, мойбўёқ,
Расмда чўл, боғу-роғ.
Ҳаётдан олиб илҳом
Уни тасвирлар рассом. 

🕵Ветеринар
Ветеринар ҳам дўхтир
У келгач ташвиш йўқдир.
Жониворларни тузатар
Соғайтириб кузатар.

👨‍🚒Ўт ўчирувчи
Оловга ким келар бас,
Бу иш қийин, осонмас
Ўт ўчирувчи одам
Кулфатни енгар бардам. 

🧑‍🍳Ошпаз
Палов, манти ва лағмон
Бунча шириндир таом
Овқат пиширса ошпаз
Кўриб қиласан ҳавас. 

Загрузка ...